Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағларининг 3-чоракдаги тасарруфи тўғрисида ҳисобот

×

 2022-10-10 10:20:16    262

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли қарорига асосан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентимизнинг 2021 йил 12 апрелдаги ПҚ 5072-сонли қарорлари ижроси бўйича 2022 йилдан Давлат бюджети параметрларида бюджетнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш мақсадида Бағдод тумани маҳаллий бюджетларида 1-босқичда 4 млрд 647.0 млн.сўм маблағ ва йил бошига шакилланган эркин қолдиқ маблағларининг 30 фоиз яъни 857.0 млн.сўм маблағ ва 135 млн.сўм 2022 йил бошига қолдиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2022 йил 7- апрелдаги ПҚ-197-сонли “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб қувватлаш тўғрисида” ги қарорларига мувофиқ жорий йилда ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида туман бўйича хар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган лекин ғолиб деб топилмаган 2 та лойиҳаларни амалга ошириш учун республика бюджети маблағлари хисобидан қўйимча 1 млрд 546,0 млн.сўм қўшимча маблағлар жами бўлиб 7 млрд 185.0 млн.сўм маблағ жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га ўтказдирилди.

Қиймати 6 млрд 934,8 млн.сўмлик 9 та лойиҳалар ғолиб деб топилиб, Халқ депутатлари Бағдод туман Кенгашининг 2022 йил
17 апрелдаги VI-44-48-11-152-K/21-сонли қарорига асосан “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан ғолиб таклифлар йўналиши бўйича тегишли ташкилотларга хисоб рақам очилиб, белгиланган 6 млрд 934,8 млн.сўм маблағлар буюртмачи ташкилотларга ўтказиб берилган.

Шундан;

1-умумий ўрта таълим мактабини қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 902,0 млн.сўм маблағ ажратилган. "Шухратжон" х/к билан 21.07.2022 йил кунги 51-сонли шартномага асосан 472,4 млн.сўм ҳамда 16.08.2022 йил кунги 58-сонли шартномага асосан 390,0 млн.сўм жами 862,4 млн.сўмлик шартномалар тузилиб, тўлов топшириқномаларга асосан 862,4 млн.сўм маблағлар молиялаштирилган. Иқтисод қилинган 39,6 млн.сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

17-умумий ўрта таълим мактабини қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 900,0 млн.сўм маблағ ажратилган. "Шухратжон" х/к билан 16.07.2022 йил кунги 50-сонли шартномага асосан 432,0 млн.сўм ҳамда 18.08.2022 йил кунги 60-сонли шартномага асосан 440,0 млн.сўм жами 872,0 млн.сўмлик шартномалар тузилиб, тўлов топшириқномаларга асосан 872.0 млн.сўм маблағлар молиялаштирилган. Иқтисод қилинган 27,9 млн.сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

26-умумий ўрта таълим мактабини қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 766,8 млн.сўм маблағ ажратилган. "Шухратжон" х/к билан 05.08.2022 йил кунги 55-сонли шартномага асосан 700,0 млн.сўмлик шартнома тузилиб, тўлов топшириқномаларга асосан 630.0 млн.сўм маблағлар молиялаштирилган. Иқтисод қилинган 29,8 млн.сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

30-умумий ўрта таълим мактабини қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 920,0 млн.сўм маблағ ажратилган. "MIRHAUSSTROY" МЧЖ билан 31.08.2022 йил кунги 63-сонли шартномага асосан 890,0 млн.сўмлик шартнома тузилиб, тўлов топшириқномаларга асосан 133.5 млн.сўм маблағлар молиялаштирилган. Иқтисод қилинган 30,0 млн.сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

37-умумий ўрта таълим мактабини қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 820,0 млн.сўм маблағ ажратилган. "MIRHAUSSTROY" МЧЖ билан 25.07.2022 йил кунги 52-сонли шартномага асосан 797,0 млн.сўмлик шартнома тузилиб, тўлов топшириқномаларга асосан 677.4 млн.сўм маблағлар молиялаштирилган. Иқтисод қилинган 23,0 млн.сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

2-ИДУМини қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 900,0 млн.сўм маблағ ажратилган. "MIRHAUSSTROY" МЧЖ билан 29.07.2022 йил кунги 53-сонли шартномага асосан 411,0 млн.сўм ҳамда 30.08.2022 йил кунги 62-сонли шартномага асосан 444,7 млн.сўм жами 855,7 млн.сўмлик шартномалар тузилиб, тўлов топшириқномаларга асосан 727.3 млн.сўм маблағлар молиялаштирилган. Иқтисод қилинган 44,3 млн.сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайтарилган.

Бағдод тумани Самандарак МФЙ ахолисини ичимлик сув таъминотини яхшилаш ишлари учун 626,0 млн.сўм маблағ ажратилган. "MASTER BOY" х/к билан 12.09.2022 йил кунги 22-сонли 566,7 млн.сўмлик шартнома тузилиб, тўлов топшириқномаларга асосан 85.1 млн.сўм маблағлар молиялаштирилган.

Бағдод тумани Қоракўл МФЙ ахолисини ичимлик сув таъминотини яхшилаш ишлари учун 600,0 млн.сўм маблағ ажратилган. Лойиха смета хужжатларини тайёрлаш учун “ASR ARCHITECT PROJEKT” МЧЖ билан 19.07.2022 йил кунги 14-сонли шартнома тузилиб, 23.8 млн.сўм маблағ ўтказиб берилган.  Хозирда пудратчи ташкилотни танлаб олиш учун 22.09.2022 йил куни № 22110012154574 лот билан эълонга берилган.

Бағдод тумани Қўғоли МФЙ Болғоли қишлоғи ахолисини ичимлик сув таъминотини яхшилаш ишлари учун 500,0 млн.сўм маблағ ажратилган. Лойиха смета хужжатларини тайёрлаш учун “ASR ARCHITECT PROJEKT” МЧЖ билан 19.07.2022 йил кунги 15-сонли шартнома тузилиб, 23.8 млн.сўм маблағ ўтказиб берилган. Хозирда пудратчи ташкилотни танлаб олиш учун 26.09.2022 йил куни № 22110012155864 лот билан эълонга берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентимизнинг 2021 йил 12 апрелдаги ПҚ 5072-сонли қарорлари ижроси бўйича 2022 йилдан Давлат бюджети параметрларида бюджетнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш мақсадида Бағдод тумани маҳаллий бюджетларида 2-босқичда 4 млрд 647.4 млн.сўм маблағ ва 2021 йил даромадлар режасини ортириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилмаган маблағни қоплаш учун 2022 йилда маҳаллий бюджетдан ажратилган 1 млрд 425.0 млн сўм маблағ ва 2-чорак даромадлар режасини ортириб бажарилган маблағларнинг 15 фоиз яъни 756.0 млн.сўм маблағ ва 1-мавсум ғолибларидан иқтисод қилинган 194.6 млн.сўм ҳамда 250.9 млн.сўм 2022 йил 15 июл кунига шахсий хисоб рақамдаги қолдиқ жами бўлиб 7 млрд 273.9 млн.сўм маблағ жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га ўтказилди.