Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 72 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қишлоқ аёллари спорт мусобақаларида беллашди

×

 2022-10-14 18:06:00    232

PDF yuklash
Chop etish


15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Бағдод туманида “Қишлоқ жавоҳирлари” деб номланган аёллар спорт мусобақаси ташкил этилди.

Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман бўлими ташаббуси ҳамда туман ҳокимлигининг оила ва хотин-қизлар бўлими, спортни ривожлантириш бўлими, мактабгача таълим, шунингдек, халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ташкилланган мазкур мусобақада 20 ёшдан 50 ёшгача бўлган ва ҳозирда турли соҳаларда меҳнат қилаётган аёллар қатнашди.

Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосарлари – Бахтиёржон Холдоров ва Тўлқиной Тожиева сўз олиб, туманда спортни, хусусан, аёллар спортини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда эришилаётган натижалар хусусида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Спортнинг пиёда юриш, стол тенниси, бадминтон, баскетбол, волейбол, шахмат ва шашка каби кенг оммалашган турлари бўйича ўтган беллашувларда ҳаваскор спортчилар ўз маҳоратларини тўла намойиш қилишди.

Мусобақалар куннинг иккинчи ярмига қадар давом этди ва ғолиблар аниқланиб, уларга ташкилотчилар томонидан таъсис этилган эсдалик совғалари топширилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.