Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 62 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

×

 2022-10-15 18:39:33    247

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидаги Гулистон маданият саройида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман ҳокимлиги ҳамда маданият бўлими билан ҳамкорликда тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбир тафсилотлари ҳақида туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Дилнозахон Абдуқодирова хабар бермоқда. 

Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 33 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова иштирок этиб, мамлакатимизда ўзбек тилига эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилганини таъкидлади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари И.Аҳмедов ўз сўзида, она тилимизни ривожлантиришга оид долзарб масалалар устувор вазифа сифатида белгилаб берилганини таъкидлаб, ўзбек тилининг нуфузини янада юксалтириш, бу борадаги амалий ишлар, тадқиқотларни ривожлантириш, зарур қўлланма, луғатлар, илмий-маърифий манбаларни яратиш, унинг тарғботини кучайтириш борасида туманда ҳам жадал ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

- Дарҳақиқат, она тилимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юксак минбарида, улкан сиёсий саммит ва учрашувларда баралла янграб, тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик воситасига айланиб бормоқда, - дейди Д.Абдуқодирова.

Тадбирда ўзбек шоирлари ижодидан намуналар ўқилди. Туман маданият бўлими ижодий жамоаси ижросидаги дилбар қўшиқлар тадбирга янада файз бағишлади.

Ўзбек тили байрами муносабати билан адабий-маърифий тадбирлар туманимиз бўйлаб давом этмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.