Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 74 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда туманлараро тиббиёт маркази фойдаланишга топширилганидан бери юздан ортиқ беморнинг ҳаёти сақлаб қолинди

×

 2022-10-17 17:12:51    225

PDF yuklash
Chop etish


2021 йилнинг декабрь ойида Бағдод тумани марказий шифохонасида ташкил этилган туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказида йўлга қўйилган юқори тиббий-технологик амалиётлар сабабли шу кунга қадар 108 нафар беморнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Жамолиддин Шерғозиев маълум қилди.

Таъкидланишича, авваллари туман шароитида 12 турдаги жарроҳлик амалиётлари бажарилган бўлса, марказ иш бошлагач, бу кўрсаткич 45 турга етди. Жорий йил бошидан буён марказда 698 та жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, уларнинг 108 таси сўнгги русумдаги тиббий аппаратуралар ёрдамида амалга оширилди.

- Синган умуртқа поғоналарини фиксациялаш, нерв тизимидаги ўсмаларни олиб ташлаш, чаноқ-сон бўғимларини эндопротезлаш, катта синган суякларни биослаш каби мураккаб нейрохирургик-травматологик жарроҳлик амалиётлари фақатгина республика шароитида ўтказилар эди, - дейди Ж.Шерғозиев. – Айтишим мумкинки, янги марказ иш бошлагач, ўта оғир аҳволдаги 108 нафар бемор Фарғона ёки Тошкент шаҳрига юборилмасдан, шу ернинг ўзида уларнинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлдик. Бу билан қанчадан-қанча кўнгилларга қувонч қайтди. Нокамтарлик демасангиз, беморлар саломатлигини тиклаш учун ўз халоватидан кечиб, бор билими ва тажрибасини ишга солаётган шифокорларни ҳам бугунги куннинг ҳақиқий қаҳрамонлари, десак, арзийди.

Марказ раҳбари Равшан Абдуҳалиловга кўра, 50 ўрин-жойли муассаса ҳозирда Бағдод, Риштон, Бувайда ва Учкўприк туманида яшовчи 850 минг нафардан зиёд аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Дастлаб марказга 4 млрд. сўмдан зиёд маблағ эвазига турли замонавий тиббий ташҳис-даволаш аппаратлари ва ускуналари келтирилиб, ўрнатилган бўлса, жорий йилда ушбу мақсад учун яна 3,9 млрд. сўм маблағ сарфланди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.