Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 64 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эрта эккан – эрта ўради

×

 2022-10-17 17:14:28    223

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда Бағдодда келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини экишга ер майдонларини тайёрлаш ва ғалла экиш ишлари авж паллада. Туманда 2023 йил ҳосили учун 200 та фермер хўжалиги тасарруфидаги ер майдонларининг 7 минг 600 гектарига бошоқли дон экинларини экиш режалаштирилган бўлиб, шундан 2 минг 573 гектари очиқ майдонга, 5 минг 26 гектари ғўза қатор орасига экилиши белгиланган.

Дон экиш ишларини уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш мақсадида туманда 10 та ғалла экиш отрядлари ташкил этилган бўлиб, ҳар бир отрядга масъул малакали мутахассислар бириктирилган. Шунингдек, жами 752 та ер тайёрлаш ва дон экиш ишларига жалб қилинган.

Маълумотларга кўра, бир кунда ўртача 60-65 гектар майдон экиш учун тайёрланиб, ҳозирга қадар 5 минг 798 гектар майдон тайёр ҳолга келтирилган. Эътиборлиси, шу кунгача 5 минг 791 гектар майдонда дон экиш ишлари тўлиқ якунланди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.