Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Табрикнома
2022-10-21 17:51:12 278
Ўзбек тили ривожига муносиб ҳисса қўшаётган қадрли фидойилар!
Авваламбор, барчангизни бугунги айём - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг ўттиз уч йиллиги ва "Ўзбек тили байрами" билан самимий муборакбод этаман!
Тил - инсониятга инъом этилган буюк неъмат! У халқ тарихи, руҳияти, ўзлигини ифодалайди. Бинобарин, бетакрор маданий-маърифий бойликлар, асрий қадриятлар шу тушунчага пайвандланади.
Бугун сизга ташаккурим ва чексиз ҳурматимни изҳор этмоқчиман!Негаки, сиз каби чинакам тил фидойилари ўзбек тилининг нақадар сержило эканини дунё мамлакатлари олдида намоён этмоқдалар!
Ер юзида тиллар кўп, лекин ҳар бир халқ учун ўз тили азиз ва муқаддас, давлат тили – миллий мустақилликнинг тимсоли, жамият кўзгуси ва давлат рамзи саналади.
Халқимизнинг шу кунгача қўлга киритган ютуқларидан энг залворлилари қаторида дея, ҳеч шубҳасиз, миллий тилимизни эътироф этсак бўлади.
Яна бир бор сизни бугунги айём билан қутлар эканман, ўзбек тилининг обрўсини янада улуғланишига сабабчи бўлган, сиздан, ўрнак олган ёшларнинг сафи кенгайишига ишонаман!
Барчамизга Ўзбек тили байрами куни қутлуғ бўлсин!
Юсуфжон Хусаинов, Бағдод тумани ҳокими.