Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 65 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Бағдод тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Абдумалик Абдураҳмоновнинг ҲИСОБОТИ

×

 2022-10-24 14:23:20    234

PDF yuklash
Chop etish


Хабарингиз бор, жорий йил 16 март куни Президентимиз Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюриб, солиқ соҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Давлатимиз раҳбари ташриф давомида солиқ органлари тадбиркорлар билан учрашиб уларни муаммоларини тинглаши, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириши, уларга кўмакчи бўлишлари юзасидан қатор топшириқлар берган эди.

Мазкур топшириқлар ижроси, шунингдек, “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида солиқ тўловчиларга янада сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда. Муаммолар ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, 2022 йил сентябрь ойи давомида Бағдод ДСИ томонидан 718 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилди. Жараёнда 632 та тадбиркорлик субъектига кўмаклашиш зарур экани, 86 та тадбиркорлик субъектига эса кўмаклашиш зарур эмаслиги ойдинлашди. Дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Биз, солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам, албатта,  Президенимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.