Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 73 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда яна 10 нафар фуқарога “қармоқ” берилди

×

 2022-10-24 16:55:38    217

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокимлигининг Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази томонидан ўзини ўзи банд қилиш ҳамда келгусида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилган 10 нафар фуқарога тикув машинаси топширилди.

Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов бошчилигидаги сектор раҳбарлари қатнашган мазкур жараёнда, туманда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳамда улар турмуш даражасини ошириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.

- Инсонга балиқ эмас, қармоқ бериш керак, деганларидек, ишсизликни камайтиришга янгича ёндашувлар ўз самарасини бермоқда, - дейди марказ раҳбари Ғайратжон Эшонхонов. – Чет элдан қайтганлар, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда тегишли касб-ҳунарга ўқитилмоқда. Ўнлаб хонадонларда енгил конструкцияли иссиқхоналар барпо этилди, айрим фуқаролар учун “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали қоплаб берилди. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар учун зарур асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилиниб, субсидия тариқасида берилмоқда.

Маълумот учун: жорий йил октябрь ойи давомида туманнинг турли маҳаллаларида яшовчи 31 нафар фуқарога субсидия асосида тикув машинаси топширилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.