Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда 803 нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда

×

 2022-11-01 18:04:57    334

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги сабабли “Аёллар дафтари”нинг 3-, 4- ва 6-тоифасида рўйхатга олинган 803 нафар хотин-қизларнинг ҳар бирига 1 млн. 200 минг сўмдан (жами 963 млн. 600 минг сўм) бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда. Бугун 1- ва 2-сектор таркибидаги маҳаллаларда яшовчи 406 нафар аёлга пул маблағлари топширилган бўлса, эртага 3- ва 4-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомад қилувчи 397 нафар аёлга белгиланган миқдордаги пул маблағлари тарқатилади.

Шу муносабат билан секторлар кесимида ташкилланган тадбирларда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ҳам қатнашди.

Барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий йўналишларда рўй бераётган мисли кўрилмаган янгиланишлар ва энг асосийси, одамларнинг дунёқарашида ўз аксини топаётган шукроналик ва эртанги кунга ишонч ҳисси ушбу тадбирларда янада яққол намоён бўлди.

Туман ҳокими, ишсиз ва ҳимояга муҳтож ҳар бир хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш, томорқадан самарали фойдаланишда кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, касб-ҳунарга йўналтириш, кредит ва субсидиялар ажратиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш ишларини ташкил этиб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишлар изчил давом этишини алоҳида таъкидлади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.