Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қаровултепада ички хўжалик йўллари асфальтланмоқда
2022-11-03 18:36:14 302
Раимжон ака Холдоров Бағдод туманининг “Қаровултепа” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Гавҳар кўчасида 35 йилдан буён яшайди. Ўтган йиллар давомида бу ва бунга ёндош кўчалар асфальт кўрмади. Аҳолининг ҳашар йўли билан ҳар 5-10 йилда ётқизган шағалини биринчи қиш мавсумидаёқ “ер ютиб”, аввалгидан абгор ҳолга келарди. Инсон қадрини улуғлаш, қишлоқлар инфратузилмасини тубдан ўзгартириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ислоҳотлар Гавҳар сингари олис манзилларни ҳам обод масканларга айлантирмоқда.
- Президентимизга минг раҳмат айтамиз, 35 йилда ҳал бўлмаган иш 3 соатда битди-қўйди, - дейди Раимжон ака. – Қўни-қўшниларимиз билан роса-а хурсанд бўлиб турибмиз. Невараларимизнинг қувончини айтмайсизми, велосипедда учамиз энди, деб қийқириб юришибди. Йўлсозларга ҳам офарин. Ёмғиргаям парво қилмасдан ишлашди, барака топишсин.
Маҳалла раиси Маҳмудхон Аъзамовнинг маълум қилишича, ҳудуддаги ички хўжалик йўлларининг 3,1 км. узунликдаги қисмига асфальт ётқизилмоқда. Ўтган 2 кун давомида эҳоли энг зич жойлашган Гавҳар шоҳкўчаси тўлиқ асфальтлаштирилди. Бугун эса Қизғалдоқ ва Абдулла Авлоний кўчаларида қизғин иш олиб борилади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.