Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 56 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Энг билимдон ўқувчилар моддий рағбатлантирилди

×

 2022-11-03 18:37:38    233

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 45-умумий ўрта таълим мактабида жорий ўқув йилининг дастлабки чораги якунлари таҳлил қилинди.

"Наврўз" маҳалла фуқарлар йиғини раиси Зайлобиддин Шукуров ҳамда мактаб директори Ихтиёржон Aбдиғаппоров ташаббуси билан ўқув йили аввалида “Энг билимдон ўқувчи" стипендияси таъсис этилган эди. Бу эса, ўқувчи ёшлар ўртасида соғлом рақобат муҳити шаклланишига, билимдонлар сафининг кенгайишига сезиларли даражада туртки берди.

МФЙ раиси ҳамда мактаб директори стипендияси ғолиблиги учун дастлабки босқичда 5-9-синфлардан 50 нафар ўқувчи саралаб олинди ва бугунги сарҳисобда уларнинг 3 нафари энг юқори натижа қайд этиб, моддий рағбатлантириш учун муносиб топилди.

Таҳлилларга кўра, фанларни пухта ўзлаштириши ҳамда намунали хулқ-атвори учун 8-"А" синф ўқувчиси Н.Абдуллажонова биринчи ўринни қўлга киритди ва 350 минг сўм миқдорида бир марталик пул мукофотига эга бўлди. 5-"Б" синф ўқувчиси Р.Қосимова иккинчи, 8-"А" синфининг яна бир аълочи ўқувчиси М.Юсуфжонова эса учинчи ўринга муносиб кўрилди. Уларга мос равишда 200 минг сўм ва 150 минг сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофотлари тантанали тарзда топширилди.
Маҳалла ва таълим муассасаси ўртасидаги бундай эзгу ташаббус ўқув йилининг келгуси чоракларида ҳам давом эттирилади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.