Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Боғишамоллик Умидахоннинг “қўли 4 та бўлди”
2022-11-03 18:41:37 323
Бағдод туманининг “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Умидахон Маматқулова бугун ҳар қачонгидан хурсанд. Сабаби, энди унинг ҳам замонавий чок тикиш машинаси бор.
- Қарамоғимда 2 нафар вояга етмаган фарзандим бор. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг ёрдами билан эрта баҳорда фермернинг даласидан 12 сотих ер ажратиб берилди. Шу ерда экин-тикин қилиб, 2 марта ҳосил олдим – рўзғоримга унча-мунча барака кирди. Мана энди субсидия асосида тикув машинаси беришди. Ўзим каби эҳтиёжманд хотин-қизларга кўрсатилаётган меҳр-мурувватдан, эътибордан бошим осмонда, мингдан-минг розиман, - дейди Умидахон.
Умидахон анчадан бери доимий даромад манбаига эга бўлишни, шу орқали кам-кўстини бутлашни ният қилиб юрганди. Ўзининг айтишича, энди унинг “қўли 4 та бўлди”: тикув машинаси ёрдамида кунига 120-150 минг сўм топиб, рўзғорини бойитади.
P.S.: Умидахонга аталган тикув машинасини туман ҳокими Юсуфжон Хусаиновнинг шахсан ўзи олиб борди, аммо фуқаро ўша пайтда уйида бўлмагани сабабли, маҳаладаги ҳоким ёрдамчиси Қобилжон Қўлдашев машинани қабул қилиб олди. Кўп ўтмай, Боғишамолдан икки энли ташаккурнома ҳамда қўшимча сурат етиб келди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.