Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 65 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда “Оқила аёллар” ҳаракати таъсис этилиб, Назирахон Маматқулова мазкур ҳаракат етакчилигига сайланди

×

 2022-11-04 16:56:43    271

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 437-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамованинг Фарғона вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқлар   ижросини таъминлаш мақсадида, Бағдод туманида “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоларининг таъсис йиғилиши ўтказилди.

Туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Тўлқиной Тожиева оаислигида ўтган йиғилишда “Оқила аёллар” ҳаракатининг асосий вазифалари атрофлича муҳокама қилинди. Таъкиландики, жамиятда янги маънавий макон яратиш, эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш; маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота-она масъулияти, ибратли ота-она бўлиш аҳамияти, маърифатли жамиятни қуришда маърифатли оналар ролини кенг тарғиб қилиш; аёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, “одобли қиз” ва “маърифатли она” қиёфасини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш; фарзанд, айниқса, қизлар тарбияси, оила, оналар маънавиятини юксалтириш, оилаларда китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб этиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни шакллантириш, оила тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш; ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида бўлиш масалаларини ҳамда “Оила – муқаддас” тушунчасини кенг тарғиб қилиш; хотин-қизларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, уларга қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқчил тилда тушунтириш ҳаракатнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Йиғилишда, шунингдек, ажримларнинг олдини олиш, оилавий келишмовчиликларни бартараф этиш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлашда “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари маҳалла фаоллари билан ҳамжиҳатликда фаолият олиб боришлари зарурлиги урғуланди.

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова иштирок этган таъсис йиғилишида, овоз бериш йўли билан, кўп йиллар давомида Бағдод тумани ҳокими ўринбосари сифатида самарали фаолият олиб борган меҳнат фахрийси Назирахон Маматқулова ҳаракати етакчиси этиб сайланди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.