Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 124 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

20 нафар аёл ишли бўлди

×

 2022-11-05 18:00:47    234

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ташкилланган “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” сабабли 20 нафар аёлнинг бандлиги таъминланиб, яна 5 нафар хотин-қизга талаб юқори бўлган касб-ҳунарларни ўрганиш учун йўлланма берилди. 

Ишсиз фуқаролар, хусусан, хотин-қизларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни меҳнат бозоридаги рақобатбардош касб ёки ҳунарга йўналтириш мақсадида ташкил этилган ярмаркада иш берувчи 26 та давлат идораси ва тадбиркорлик субъектлари ўзларида мавжуд 241 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. 

Ярмаркага жалб этилган 46 нафар ишсиз хотин-қизлардан 5 нафари шу ернинг ўзида ишга қабул қилиниб, зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди ва 15 нафар талабгорга аниқ таклифлар билдирилди. Улар келгуси ҳафтадан ўз иш фаолиятини бошлайдилар.        

-  Ҳаётда тўғри касб танлаш муваффақиятли келажакнинг гаровидир, - дейди туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Тўлқиной Тожиева. – Чунки, инсоннинг аксар вақти иш жараёнларида ўтади. Шу сабабдан ҳам киши ўзи учун севимли ҳунарни ўрганиши, ўзига ёққан касб билан шуғулланиши керак. Ишонч билан айта оламизки, бугунги меҳнат ярмаркасида ишсиз аёлларимиз ўзларига мос бўлган иш ўринларига эга бўлишди. Бу каби ярмаркаларнинг давомли ташкил этилиши эса, бандлиги таъминланмаган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнат бозорида мустаҳкам ўрин топишларида муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидланишича, ярмарка давомида 26 нафар аёлга меҳнат қонунччилигига оид масалалар бўйича юридик маслаҳатлар берилган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.