Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш учун жорий йил якунига қадар қарийб 32,7 млр. сўм йўналтирилади

×

 2022-11-07 16:48:50    284

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йиларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли Қарорига мувофиқ, Бағдод туманида жами 39 та лойиҳани амалга ошириш учун 32 млрд. 690 млн. сўм маблағ ажратилди.

Ушбу лойиҳаларнинг 23 таси ички хўжалик йўлларини асфальтлаш (жами – 38,6 км), 14 таси ичимлик сув таъминотини яхшилаш (32,3 км масофада ичимлик сув тармоқларини янгидан тортиш, 14 та сув қудуғини қазиш, 3 та трансформатор, 9 та сув минораси ва 5 та сув нососи ўрнатиш, мавжуд 3 км узунликдаги тармоқни таъмирлаш), 1 таси электр таъминотини яхшилаш (2 та трансформатор ва 70 та бетон таянч ўрнатиш, 800 метр тармоқ тортиш) ва яна 1 таси аҳоли томорқаларини суғоришдаги муаммоларни бартараф этишга (2 та тик қудуқ қазиш) қаратилган.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, улар томонидан маҳаллаларда аҳолининг турмуш даражасига бевосита таъсир кўрсатувчи энг долзарб масалалар ўрганилган ва 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастури ишлаб чиқилди. 

Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ва сектор раҳбарлари ҳудудларда маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, кўчабошилар ва меҳнат фахрийлари билан учрашиб, амалга оширилажак бунёдкорлик ишлари ҳақида тўлиқ маълумотлар бермоқдалар.

Учрашувларда аҳоли вакиллари, ўзлари билдирган таклифлар эътибордан четда қолмаётганини таъкидлашиб, инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотлардан мамнун эканликларини изҳор қилишмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.