Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими "муаммоли сув минораси"ни бориб кўрди
2022-11-07 16:50:36 296
Ижтимоий тармоқларда, "Давр коттедж" ҳудудида жойлашган сув минораси атрофида йўллар чўкишни бошлаб, авария ҳолати юзага келаётгани" тўғрисида мурожаат эълон қилинган эди.
Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов мазкур муаммони жойида ўрганиш мақсадида айни манзилда бўлиб, мавжуд ҳолатни кўздан кечирди.
Маълум бўлишича, сув минорасини тутиб туриш учун 3 та тортқич ўрнатилган, аммо бу етарли бўлмаган. Оқибатда, минора бир томонга оғиб қолган. Буни бартараф қилиш учун автокран жалб қилиниб, сув минораси яна битта тортқич билан мустаҳкамланиши, шундан сўнг минора ости бетонлаштирилиши лозим.
Муаммони қисқа муддатда тўлиқ бартараф этиш бўйича "Фарғона сув таъминоти" масъулияти чекланган жамиятининг туман филиали раҳбари Зафаржон Усмоновга топшириқлар берилди.
Мурожаат ижроси юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.