Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 134 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Нуронийлар: "Бундай кенг миқёсли бунёдкорлик ишлари яқин тарихда ҳам, узоқ ўтмишда ҳам кузатилган эмас!"

×

 2022-11-07 16:52:43    242

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йиларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Бағдод туманида жами 39 та лойиҳани амалга ошириш учун 32 млрд. 690 млн. сўм маблағ ажратилгани тумандошларимиз томонидан катта хурсандчилик билан қарши олинмоқда. 

Бугун туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов 1-сектор таркибидаги "Қирқволида", "Амиробод", "Хўжақишлоқ", "Миришкор" ва "Чекхитой" маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли вакиллари, нуронийлар ва фаоллар билан учрашиб, Давлат раҳбари томонидан имзоланган қарорнинг мазмун моҳияти, тез кунларда бошланадиган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Туманнинг "Чекхитой" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Эминжон ота Аҳмедов ўзи ва қишлоқдошлари ҳаётида юз бераётган ижобий ўзгаришлар ҳақида сўз юритар экан, бу эзгу ишларнинг бошида турган Президентимиз бошчилигидаги барча раҳбарларга самимий миннатдорлик изҳор қилди (видеода).

Эслатиб ўтамиз: Президент қарорига мувофиқ тасдиқланган лойиҳаларнинг 23 таси ички хўжалик йўлларини асфальтлаш (жами – 38,6 км), 14 таси ичимлик сув таъминотини яхшилаш (32,3 км масофада ичимлик сув тармоқларини янгидан тортиш, 14 та сув қудуғини қазиш, 3 та трансформатор, 9 та сув минораси ва 5 та сув нососи ўрнатиш, мавжуд 3 км узунликдаги тармоқни таъмирлаш), 1 таси электр таъминотини яхшилаш (2 та трансформатор ва 70 та бетон таянч ўрнатиш, 800 метр тармоқ тортиш) ва яна 1 таси аҳоли томорқаларини суғоришдаги муаммоларни бартараф этишга (2 та тик қудуқ қазиш) қаратилган.

Ёши улуғларимизнинг алоҳида эътироф этишларича, қишлоқ ва маҳаллаларда бундай кенг миқёсли бунёдкорлик ишлари яқин тарихда ҳам, узоқ ўтмишда ҳам кузатилган эмас! 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.