Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 76 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодлик миришкорлар пахта сотиш шартнома режасини бажардилар

×

 2022-11-07 22:50:00    228

PDF yuklash
Chop etish


Пахтачиликда ўзига хос бой тажрибага эга бўлган Бағдод тумани деҳқонлари пахта сотиш шартнома режасини бажардилар. Мазкур хушхабар туман жамоатчилиги ва қишлоқ хўжалиги ходимлари томонидан катта хурсандчилик билан қарши олинди. Карнай-сурнай садолари тун оғушидаги Бағдод шаҳарчаси кўчалари бўйлаб тарқалди. Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов ҳамда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов қишлоқ хўжалиги ходимларини, илғор фермерлар ва умуман, мавсумда фидойилик кўрсатган барча-барчани эришилган навбатдаги меҳнат ғалабаси билан қизғин қутладилар. Жорий йилда туманда 5 минг 200 гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, "Fergana Spinning" МЧЖ тўқимачилик пахта кластери омборларига жами 17 минг 500 тоннадан зиёд пахта ҳосили топширилди. Бундай муваффаққиятнинг бош сабабларидан бири, шак-шубҳасиз, давлатимиз раҳбари томонидан қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, туманда кластер услуби жорий этилганида, демоқда бағдодлик пахтакорлар. Бинобарин, кластер корхонаси томонидан фермер хўжаликларига ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғит ва зарур техник воситалар ўз вақтида етказиб берилди. Терим мавсумида эса кундалик иш ҳақи тўлаш амалиёти жорий этилди. Илғор теримчилар, режани муваффақиятли адо этган фермерлар сектор раҳбарлари ва кластер корхонаси томонидан мунтазам рағбатлантириб борилди. Шунингдек, йиғим-терим жараёни отряд усулида, аниқ ҳисоб-китобларга таянган ҳолда самарали ташкил этилгани ҳам ҳал қилувчи омиллардан бўлди. Туманда "Боғи Эрам Бағдод", "Яшил водий пахтазори", "Икромжон Назаров", "Шабнам ғаллакор ери", "Машъал ер толаси" каби ўнлаб фермер хўжаликлари дала майдонларида энг яхши кўрсаткичларга эришилиб, етиштирилган ҳосилнинг аксар қисми юқори навларда сотилди. Йиғим-терим мавсуми барча терим отрядлари томонидан юқори савияда ташкил этилди. Миришкор фермерларнинг маълум қилишларича, ҳали-ҳануз далаларда пахта ҳосили мавжуд. Улар режага қўшимча тарзда яна 300 тонна пахта териб топширишга астойдил аҳд қилишган. Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.