Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фахрийлар эришилган меҳнат ғалабаси билан қутлаш мақсадида туман ҳокими билан учрашдилар
2022-11-08 16:55:44 296
Бағдодда пахта сотиш шартнома режасининг бажарилгани барча тумандошларимиз қалбини янада мунаввар қилди. Кеча тундан буён деҳқонларимиз шаънини улуғлаган ўнлаб қўнғироқларга мамнуният билан жавоб қайтарилди, тармоқлар орқали эса юзлаб эзгу тилаклар қабул қилинди. Бугунги меҳнат куни ҳам бир гуруҳ нуронийларнинг ижобатли дуолари билан бошланди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллар самарали фаолият юритган фахрийлар туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов билан учрашиб, жорий йил эрта баҳордан буён ижтимоий-иқтисодий йўналишлар, хусусан, аграр соҳада қўлга киритилган натижалар салмоғи хусусида фикр алмашдилар. - Буларнинг барчаси сиз азизларнинг - қишлоқ хўжалиги билимдонларининг кўрсатган фидокорлиги, агротехник тадбирларнинг сифатли олиб борилишини кеча-ю кундуз таҳлил қилиб, қимматли маслаҳатлар бериб борганингиз билан бўлди, - деди туман ҳокими. - Биз, албатта, бундан кейин ҳам сиздек ташаббускор, ғайрат-шижоатли нуронийларга суянамиз, сизларнинг кўп йиллик тажрибаларингизга таянамиз. Фахрийлар ўзларига кўрсатилган юксак эътибор ва билдирилган ишонч учун туман ҳокимига қизғин миннатдорлик билдиришди. Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.