Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фуқаролар қабули - халқ билан очиқ мулоқот воситаси
2022-11-08 16:59:46 290
Халқ билан очиқ мулоқотни узвий давом эттириш мақсадида Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов томонидан ҳар ҳафтанинг сешанба кунларида фуқаролар қабули ўтказилмоқда. Бугун бўлиб ўтган навбатдаги қабулда ҳоким ўринбосарлари ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари қатнашди. Қабул чоғида фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, банк, бандлик ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди. Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлганлари жойида ҳал этилди, айрим мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди. Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.