Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 130 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Навбатдаги сессия 11 ноябрга чақирилди

 2022-11-08 17:02:10    238

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгаши котибиятининг хабарига кўра,11 ноябрь куни халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги LI (эллик биринчи) сессияси ўтказилади. Сессия кун тартибида: Кенгашнинг “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси” раисининг “Туманда 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи; Туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг жорий йил ўтган даври мобайнида туманда ажримлар ва ноқонуний никоҳларнинг олдини олиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисоботи; Туман адлия бўлими бошлиғининг давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг жорий йил 9 ойидаги ҳолати бўйича ахбороти; Туман маҳаллий бюджети даромадларининг бажарилиш ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, солиқлар, мажбурий тўловлар ҳамда солиқ қарздорлиги бўйича туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ҳисоботи; Туман маҳаллий бюджетининг жорий йил ўтган даври ижроси юзасидан туман ҳокимлиги молия бўлими мудирининг ҳисоботи эшитилади ва бошқа масалалар кўриб чиқилади. Сессия ишига маҳаллий кенгашлар депутатлари, секторлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилган. Сессия ўз ишини шу куни соат 15:00 да, туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида бошлайди. Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.