Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда “Йил аёли” миллий танловининг туман босқичи ўтказилди

×

 2022-11-09 15:18:06    235

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзандлар тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият юритаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш, муносиб рағбатлантириш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида таъсис этилган “Йил аёли” миллий танловининг Бағдод тумани босиқичи ўтказилди. Танлов комиссиясининг баҳолаш мезонларига мувофиқ, қуйидаги иштирокчилар тегишли номинациялар бўйича ғолиб деб топилди ва танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритишди: “Йилнинг энг ватанпарвар аёли” номинацияси бўйича – М.Маматова ҳамда Н.Ҳамроқулова; “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли” номинацияси бўйича – М.Зияева; “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли” номинацияси бўйича – Р.Юлчиева; “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси” номинацияси бўйича – А.Рашидова; “Йилнинг энг жонкуяр устози” номинацияси бўйича – Г.Имомова; “Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” номинацияси бўйича – З.Эгамбердиева; “Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори” номинацияси бўйича – Ш.Боймирзаева; “Йилнинг энг яхши IT-дастурчи аёли” номинацияси бўйича – Ш.Жўраева. Ғолиблар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.