Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 125 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда журналистлар ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ташкилланди

×

 2022-11-10 13:21:48    266

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. “Обод қишлоқ” Давлат дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган мазкур матбуот анжуманида туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уй-жой коммунал хўжалик, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, муҳандислик коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини бошқарувчи корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Матбуот анжумани давомида “Фарғона сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг туман филиали раҳбари Зафаржон Усмонов, туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Давлатжон Собиров, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиалининг “Бағдодтумангаз” бўлими бошлиғи Сардорхон Собиров, туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Иқболжон Боймирзаев ва бошқа масъулларнинг Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг “Чекмирзаобод” ва “Дашт” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида айни даврга қадар бажарилиши юзасидан ҳисоботлари тингланди. Матбуот анжумани давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Якунда, туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов сўз олиб, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотлар жараёни ҳеч қачон ортга қайтмаслиги, балки янада изчил давом этиши, янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари халқимизнинг фаровонлиги ва бахтли ҳаётга эришишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлади. Дарҳақиқат, Давлатимиз раҳбарининг ғояси ва ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча жабҳаларида улкан бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий соҳада йирик лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бу жараёнда халқ билан доимий мулоқот олиб бориш, уйма-уй, маҳаллама-маҳалла юриш орқали ҳар бир хонадонга кириб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ва ҳал қилишга аҳамият қаратилмоқда. Бундай эзгу ишларнинг туб замирида, аввалбор, халқимизни ҳаётдан рози қилишдек улуғ мақсад мужассам. Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.