Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Келгуси йил ҳосили учун ҳаракатни бугундан бошлаш зарур
2022-11-15 17:33:45 280
Жорий йилла Бағдод туманида қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида кўзланган марралар тўлиқ забт этилди. Пиллачилик, ғалла ва пахта хомашёси етиштиришда туманимиз миришкорларининг кўп йиллик тажрибаси, кластер корхоналари билан ўзаро манфаатли муносабатларнинг мустаҳкам йўлга қўйилгани эришилган натижаларда яққол намоён бўлди.
Бугун тумандаги "Шерғозий-2005" фермер хўжалиги даласида 2023 йил ҳосили учун куз-қиш ойларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган амалий семинар ташкилланди. Унда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов, туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ва сектор раҳбарлари, шудгорлаш отрядлари вакиллари, фермерлар, сувчи-механизаторлар иштирок этди.
Семинарда, келгуси йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларини ғўзапоядан тозалаш, ундириб олинган кўчатларни қўшимча озиқлантириш, ерларни шудгорлаш, пол олиш ва шўр ювиш ишларини жадаллаштириш, шунингдек, суғориш тизимлари созлаш ва сув йўлларини тозалаш, дала четларида бегона ўт-ўланлардан ҳосил бўлган хас-ҳашакларни йиғиштириш, маҳаллий ўғит жамғариш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари кўламини кенгайтириш юзасидан зарур тавсиялар берилди.
Юқоридаги агротехник тадбирларни ноябрь ойи ниҳоясига қадар якунлаш тавсия қилинди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.