Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 108 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Марказий шифохонанинг патология бўлимида иссиқлик таъминоти тикланди

×

 2022-11-16 16:49:05    269

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги марказий шифохонанинг патология бўлимида иссиқлик тизимининг ишдан чиқиши оқибатида палаталарда ҳарорат белгиланган меъёрдан тушиб кетгани ва беморлар учун турли ноқулайликлар юзага келгани ҳақидаги хабар туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов томонидан манзилли ўрганилди.

Дарҳақиқат, 2 кун аввал иссиқлик тизимида носозлик юз берган, аммо ушбу носозликни бартараф этиш учун масъуллар томонидан етарли даражада зарур чоралар кўрилмагани ўрганиш давомида қайд этилди.

Туман ҳокими, бўлимни марказлаштирилган иссиқлик тизимига улаш ва мавжуд кондиционерларни ишчи ҳолатга келтириш, қозонхона учун тортилган табиий газ тармоғида босимни кўтариш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берди.

Куннинг иккинчи ярмига келиб, патология бўлимида иссиқлик тизимларидаги носозлик тўлиқ бартараф этилди ва таъминот қайта тикланди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.