Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 124 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қаровултепада юз бераётган ўзгаришлардан аҳоли мамнун

×

 2022-11-18 16:45:59    269

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидаги “Қаровултепа” маҳалла фуқаролар йиғини кун сайин обод ва файзли гўшага айланиб бормоқда. Табиийки, аҳолининг ҳам кайфияти шунга яраша: қаровултепаликлар бугун ўз тақдиридан рози, мамлакатимизда юз бераётган улкан ўзгаришлардан миннатдор, шод-у хуррамлик, энг муҳими, шукроналик кайфиятида умргузаронлик қилмоқдалар.

Бир неча кун аввал ушбу манзилда 3 километрдан ортиқ ички хўжалик йўлларига асфальт ётқизилган эди. Бугун эса аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 2 та янги трансформатор ўрнатилиб, 1 километрдан ортиқ масофада янги тармоқлар тортилмоқда. Режадаги ишлар якунига етказилса, бундаги 350 та хонадоннинг электр таъминоти яхшиланиб, муаммолар унут бўлади.

- Кўчаларимизга асфальт босилганда минг қувонган бўлсак, электр муаммолари ҳам секин-аста ҳал бўлаётганидан кўнглимиз ёришиб турибди, - дейди маҳалла фаолларидан бири Муроджон Ғаниев. – Юсуфжон Хусаинов туманимизга ҳоким этиб тайинланган илк кунларда қишлоғимизга келиб, аҳоли билан учрашув ўтказган ва биз аллақанча муаммоларни айтиб, янги раҳбардан ёрдам сўрагандик. Ўшанда ҳоким: “Навбатма-навбат ҳамма масалани ҳал қиламиз”, деган эди. Тўғриси, бу гапларга ишониб-ишонмасдан, қачон бизнинг қишлоқлардаям ўзгариш бўларкан, деб юргандик, ҳаммаси бирдан бошланиб кетди. Аввалига шағаллаштириш, кейин асфальт ётқизиш, мана энди, янги ТПлар, янги таянчлар ўрнатиляпти. Бўларкан-у!.. Шу ишларнинг бошида турган раҳбарларга минг раҳмат айтяпмиз.

Дарҳақиқат, қаровултепаликларнинг кўз ўнгида жуда улуғ ва эзгу ишлар содир бўлмоқда. Бу ўзгаришларни кўриб, юрагидан ўтказиб, давлатимизнинг иқтисодий қудратига, бунёдкорлик салоҳиятига қайта-қайта амин бўлишмоқда қишлоқ аҳолиси. Ўнлаб йиллар давомида ҳал бўлмай, аҳолини қийнаб, бесаранжом қилиб келган муаммолар бугун барҳам топмоқда. Йўллар текис ва равон, ҳовли-жойлар саришта, кўнгиллар обод бўляпти. 

Маҳалла раиси Маҳмуджон Аъзамов ва ҳудуддаги ҳоким ёрдамчиси Элёржон Усмонов аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш учун янги-янги режалар тузиш ҳамда уларни амалга ошириш билан банд. Масъулларнинг саъй-ҳаракати ва маҳаллий ҳокимликнинг қўллаб-қувватлови эвазига, ҳудудда 1 та ичимлик сув минораси қад ростлади. Яқин кунларда 1 км масофада тармоқ тортиш ишлари бошланади. Маълум қилишларича, тез орада 400 хонадонга оби ҳаёт кириб боради.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.