Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда кузги шудгорлаш ишлари жадал давом этмоқда

×

 2022-11-19 16:12:01    264

PDF yuklash
Chop etish


Экинлардан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгор ишларининг аҳамияти катта. Ота-боболаримиз “Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда”, деб бекорга айтишмаган. Зеро, сифатли ўтказилган кузги шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади.

Ерларни сифатли ва юқори унум билан шудгорлашга эришиш учун трактор ва плуглар олдиндан ишга шай ҳолга келтирилиши ва созланиши, далалар эса ҳайдовга тайёрланган бўлиши, ҳайдов тўғри ташкил этилиши ҳамда унинг сифати доимо назорат қилиб борилиши лозим бўлади.

Жорий йилда Бағдод туманида 7 минг 373 гектар майдонда кузги шудгорлаш ўтказилиши режалаштирилиб, мазкур жараённи 15 декабрга қадар тўлиқ якунлаш белгиланган. Бунинг учун 27 та ҳайдов тракторлари жалб қилиниб, уларнинг ҳар бири кунига ўртача 13-15 гектар майдонда шудгорлаш ишларини олиб бормоқда.

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шавкатжон Маъмуровнинг маълум қилишича, туман бўйича бир кунда 400-410 гектар майдон шудгор қилинмоқда ва шу кунга қадар 1 минг 810 гектар майдонда шудгорлаш якунланди.

- Кузги шудгорлаш ишларининг сифатли ўтказилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилган, - дейди Ш.Маъмуров. – Саёз, тўлиқ контур ҳосил қилинмаган, дала четлари ҳайдалмаган ҳолда шудгорлашга мутлақо йўл қўйилмаяпти. Шудгорлаш ишлари сифатсиз бажарилган ҳолатларда белгиланган тартибда далолатномалар расмийлаштирилиши ҳамда айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши юзасидан барча масъуллар огоҳлантирилган. Шудгорланган майдонларда пол олиш ва ерни шўр ювишга тайёрлаш ишларига киришилмоқда. Бунинг учун 6 та пол олиш техникаси кеча-ю кундуз ишлаб турибди. Ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари дала бошига келтириб бериляпти. Механизаторлар ва сувчилар учун кўчма дам олиш масканлари тайёрланган.

Маълум қилинишича, “Ҳазрати Ҳазиний эшон буво”, “Самарқанд” ва “Намуна агротех” муқобил машина-трактор парклари таркибидаги фермер хўжаликларида шудгорлаш ишлари, айниқса, жадал кўриниш олган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.