Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 73 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар қўллаб-қувватланмоқда

×

 2022-11-21 17:01:37    240

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг "Чекхитой" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Оминахон Абдуллаева 28 ёшда. Болаликдан иккинчи гуруҳ ногирони бўлган Оминахон ҳозирда 2 нафар фарзанднинг онаси.

У, имконияти чекланган бўлса-да, ўз ҳунари ортидан оиласи даромадига ҳисса қўшишни орзу қиларди. Аммо оиладаги етишмовчилик Оминахоннинг орзусини ортга суриб келаётган эди. 

Оминахон Абдуллаева маълум муддат аввал Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган эди. Бугун эса унга субсидия асосида замонавий тикув машинаси берилди. 

- Мана энди, тикувчилик билан  шуғулланиб, доимий даромад топиш имконига эга бўлдим. Биз ёшларни мунтазам равишда қўллаб-қувватлаб келаётган муҳтарам Президентимизга кўп-кўп раҳматлар айтаман, - дейди Оминахон.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.