Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 47 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда журналистлар ва ОАВ ходимлари учун навбатдаги пресс-тур ташкил этилди

×

 2022-11-22 16:43:03    258

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан тасдиқланган медиа-режага асосан, бугун Бағдод туманида журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун навбатдаги пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур давомида, туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ҳамда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишлар яқиндан ўрганилди.

Журналистлар ҳамда ОАВ ходимлари “Дашт” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишиб, “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида ҳудуд инфратузилмасини янгилаш ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш юзасидан бажарилган ишлар билан танишдилар. Маҳаллада электр таъминотини яхшилаш, истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш, ичимлик суви билан таъминлаш, ички хўжалик йўлларини қайта қуриш ишлари охирлаб қолди.

- Давлатимизга раҳмат, барча муаммоларимиз ижобий ечим топди. Дастур асосида янги трансформаторлар ва темир-бетон таянчлар ўрнатилиши ва 2,7 км узунликда янги тармоқ тортилиши натижасида қарийб 450 та хонадонда электр таъминоти яхшиланди. Бундан ташқари, Бўстон кўчасида 600 метр, Сойбўйи кўчасида 1 км, Фаровон кўчасида 400 метр масофада бетон қопламали ички хўжалик йўллари қурилди. Шунингдек, Навоий кўчасида ҳам 400 метрлик йўлга асфальт ётқизилди. Ҳудудимизда яна 3 км узунликдаги ички йўлларимизни ҳам асфальтлаш режалаштирилган, - дейди МФЙ раиси Маъмуржон Мирзаев.

Маҳалла раисининг маълум қилишича, айни кунларда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги муаммоларни ҳал этиш учун 13 км узунликда тармоқ тортиш, 2 та сув иншоотини қуриш ва 1 та мавжуд иншоотни таъмирлаш давом этмоқда. Режадаги ишлар тўлиқ якунлангач, 1 минг 13 та хонадонга обиҳаёт кириб боради.

Маҳалланинг “драйвер”ларидан бири сифатида иссиқхоначилик танлаб олинган. Бу томонларда деярли ҳар бир хўжалик томорқасида иссиқхона ташкил қилиниб, уларда асосан лимон парваришланади. Ҳоким ёрдамчиси Рустамбек Эсоновнинг маълум қилишича, ҳозирда маҳаллада 700 га яқин хонадонда иссиқхона мавжуд ва яна 50 дан ортиқ томорқада янги иссиқхоналар барпо этилмоқда. Мавжуд иссиқхоналарда етиштирилган лимоннинг асосий қисми ички бозорга чиқарилса, 100-110 тонна маҳсулотни эскпортга йўналтириш кўзда тутилган.     

Пресс-тур иштирокчилари аҳоли вакиллари билан ҳам суҳбатлашиб, маҳаллада юз бераётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари юзасидан уларнинг фикрларини ўргандилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йиларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли Қарорига мувофиқ, Бағдод туманида жами 39 та лойиҳани амалга ошириш учун 32 млрд. 690 млн. сўм маблағ ажратилгани ва бу борадаги ишлар ҳам йил якунига қадар тўлиқ бажарилиши пресс-тур қатнашчиларига маълум қилинди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.