Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 88 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёш нонвойга хамир қориш дастгоҳи берилди

×

 2022-11-23 16:08:35    314

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг "Амиробод" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Шоҳжаҳон Ҳасанов яқинда 20 ёшни қаршилади. Айтиш мумкинки, ҳаёт бу йигитнинг бошига турфа синовларни солди: онаси аллақачон вафот этган, отаси эса бошқа оила қурган. Шу сабаб, Шоҳжаҳон укаси ва акаси (2-гуруҳ ногирони) билан тоғасининг қарамоғида вояга етди.

Бундан 3-4 йил аввал Шоҳжаҳон нонвойлик ҳунарини сидқидилдан ўрганди. Устозига қўшилиб, турли манзилларда ҳалол ризқ терди. Топганини қишлоққа - яқинларига юборди, озми-кўпми, тоғасининг дастёрига, оиланинг тиргагига айланди.

Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими томонидан "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган Шоҳжаҳон Ҳасанов ўз даромадини ошириш ва шу орқали оила фаровонлигига янада кўпроқ ҳисса қўшишни мақсад қилган эди. Бу эзгу ниятларни тўла англаб етган масъуллар унга хамир қориш дастгоҳини субсидия тариқасида топширишди.

- Бундай қўлловдан жудаям хурсанд бўлдим, рости. Шу пайтга қадар бир қоп-ярим қоп ундан ярим тунгача  хамир қорардим. Уйқу чала бўлганидан кейин одамда жисмоний зўриқиш, чарчоқ пайдо бўлади. Бу ҳолатни нонвойлар яхши тушунишади. Мана бу дастгоҳ эса жонимга оро киради, - дейди у.

Шоҳжаҳоннинг оғири енгил бўлди: энди у дастгоҳ ёрдамида аввалгидан икки баравар кўпроқ нон ёпади ва даромади ҳам шунга яраша бўлади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.