Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёш ва умидли спортчилар муносиб тақдирланди

×

 2022-11-24 17:15:19    213

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг Гулистон шаҳарчасида жойлашган муҳташам маданият марказида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасида ўтказилган мусобақаларда туман босқичи ғолиблигини қўлга киритган ёш ва умидли спортчилар муносиб тақдирланди.

Таъкидлаш лозимки, спортнинг стол тенниси, шахмат-шашка, волейбол, стритбол, енгил атлетика, воркаут ва параспорт турлари бўйича маҳаллаларда ўтказилган мусобақаларда 31 минг 685 нафар (шундан, қизлар – 13 минг 560 нафар) секторлараро баҳсларда 3 минг 6 нафар (шундан, қизлар – 931 нафар), туман босқичида эса 538 нафар (шундан, қизлар – 219 нафар) ёшлар 4 ёш тоифасида ғолиблик учун ўзаро куч синашди.

Олинган маълумотларга кўра, 55 нафар вакилимиз мусобақаларнинг вилоят босқичида қатнашган бўлса, якка кураш турлари бўйича 4 нафар спортчимиз ва жамоавий турлари бўйича волейбол ҳамда стритбол жамоаларимиз Республика босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритган. Булар: 

Моҳирахон Абдумуталипова – стол тенниси (16-21 ёшлилар тоифасида 1-ўрин, “Бедарак” МФЙ), Қосимбек Солижонов – стол тенниси (22-26 ёшлилар тоифасида 1-ўрин, “Бекобод” МФЙ),Жаҳонбек Раҳимов – стол тенниси (22-26 ёшлилар тоифасида 3-ўрин, “Гулистон” МФЙ,)Бахтиёр Исоқжонов – шашка (22-26 ёшлилар тоифасида 1-ўрин, “Чекмирзаобод” МФЙ),Волейбол жамоаси (аёллар, 22-26 ёшлилар тоифасида 3-ўрин, “Обод юрт” МФЙ),Стритбол жамоаси (қизлар, 16-21 ёшлилар тоифасида 2-ўрин, “Бағдод” МФЙ).

Ғолибларга туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва спортни ривожлантириш бўлими томонидан даражавий диплом ва медаллар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Умидимиз борки, ёшларимиз “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг якуний босқич мусобақаларида ҳам муваффақиятли қатнашиб, туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладилар.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.