Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда хўрандаларга даставвал китоб тақдим қилувчи тамаддихоналар оммалашмоқда
2022-11-24 17:16:40 252
Енгил тамадди қилиш истагида бўлган хўрандаларга даставвал энг сара адабиётлар ва махсус QR-кодли китоблар менюсини тақдим этувчи тамаддихоналар Бағдодда оммалашиб бормоқда. Эътиборлиси, бу эзгу ташаббус аҳолига умумий овқатланиш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлар томонидан қўллаб-қувватланаётир. Куни кеча туманнинг яна иккита манзилида замонавий “буккафе” ташкил этилди.
Хусусий тадбиркор Шоҳруҳ Абдураҳимов ўзига тегишли бўлган тамаддихонада бепул “WI-FI” ҳудуди ва мўъжаз кутубхона жорий қилди. Туман Ахборот-кутубхона маркази ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман бўлинмаси кўмагида ташкилланган китоб жавонига 30 дан ортиқ янги бадиий асар қўйилди. Қўшимчасига, бинога ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарининг электрон нусхаси туширилган QR-кодли махсус баннер ҳам жойланди.
- Китобхонларимиз сафи кенгайиб бораётганидан жуда хурсандмиз, - дейди Ахборот-кутубхона маркази раҳбари Муаттархон Умарова. – Бунда, китоб мутолаасини оммалаштиришга бефарқ бўлмаган тадбиркорларнинг ёрдами катта бўлаётганини эътироф этишим керак. “Буккафе”лардаги китоблар турли ёшдаги мижозлар учун мўлжалланган ва улар ҳар ҳафтада янгилаб турилади.
Туманнинг Гулистон шаҳарчасида тадбиркор Давронжон Қорабоевга тегишли тамаддихонада ҳам замонавий “буккафе” ва бепул “WI-FI” ҳудуди ташкилланди.
Умуман олганда, ҳозирда туман маҳаллаларида 40 та “Зиё дўкони”, 14 та “буккафе” ҳамда 20 дан ортиқ манзилда бепул “WI-FI” ҳудудлари фаолият юритмоқда. Улардан 10 мингга яқин китобнинг асл ва электрон кўринишини олиб ўқиш мумкин.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.