Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодлик иссиқхона эгаси ҳар бири ўртача 3 килограмдан тош босадиган турп етиштирди

×

 2022-11-26 10:51:08    253

PDF yuklash
Chop etish


Илҳомжон Усмонов – 2021 йилда, “Туронбанк”нинг лимончиликни ривожлантириш мақсадида ажратган узоқ муддатли имтиёзли кредитлари асосида, Бағдод туманининг дашт ҳудудида барпо этилган юзлаб иссиқхоналардан бирининг эгаси. Соҳада 10 йиллик тажрибага эга бўлган миришкор ўз иссиқхонасида турп етиштирди. Илдизмеваси минерал моддаларга бой бўлган сабзавотнинг ҳар бири ўртача 3 килограмдан тош босяпти.

Аслида, иссиқхонада 200 туп лимон кўчати парвариш қилиняпти, лекин Илҳомжон бу кўчатларнинг ҳосилга киришини 3-4 йил пойлаб ўтиришни истамади: қатор орасига турп уруғини сепди. Оби-тобида қилинган меҳнат самара бериб, пайкалда чунонам ҳосил етилдики, кўрганнинг ҳайратини оширади.

- 10 сотихли иссиқхона учун 100 туп лимон кўчати етарли, ўзи. Аммо мен икки баравар кўпроқ экдим – келаси йилгача яхши ўрнашиб авж олгач, ора-орасидан кўчириб сотаман. Буям даромад! Энди, бу кўчатлар то ҳосилга киргунича қатор оралари бўш туриши керакмас-да, шунинг учун турп экдик. Ери зўр шекилли, жуда катталашиб кетди илдизмевалар, - дейди Илҳомжон.

Илҳомжон қишин-ёзин иш билан банд: турпни йиғиштириб олгач, кўкат экади. Бу орада қишлоқдошларининг томорқасида етиштирилган лимон, олма, шафтоли, хурмо ҳосилини кўтарасига сотиб олиб, ҳар бир мевага жило беради, саралайди ва Олтиариқ, Марғилон, Тошкент, Самарқанд каби шаҳарлардаги экспортчи ҳамкорларига тонналаб етказиб беради. 

Иш кўзини биладиган Илҳомжон экспортни ўзи мустақил амалга оширишни мақсад қилган. Етарлича ишчи кучи ва салоҳиятга эга тадбиркор ҳозирда замонавий шароит ҳамда қулайликларга эга бино барпо қилиш ҳаракатида. Яқин кунларда кредит масаласи ҳам ижобий ҳал этилади. Бунда, “Дашт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Рустамжон Эсонов тадбиркорга яқиндан кўмак беряпти.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.