Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 91 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яна бир тамаддихонада “book-cafe” ташкил этилди

×

 2022-11-26 16:52:18    215

PDF yuklash
Chop etish


Дунёда ҳамма нарса эскириши, унинг ўрнини янгиси эгаллаши мумкин, лекин китобларнинг ҳаётимизда тутган ўрни, қадр-қиммати ҳеч қачон ўзгармайди. Аксинча, улар маънавиятимизнинг, қалбимизнинг гўзал обидасига айланиб бораверади.

Ҳаётимизга интернет, рақамли технологиялар ҳар қанча чуқур кириб бормасин, одамларимиз китобдан, мутолаадан узоқлашиб кетмаган. Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Беш муҳим ташаббус”нинг тўртинчи йўналиши, яъни китоб мутолааси ва китобхонлик тарғиботи борасида Республика Маънавият ва маърифат маркази Бағдод тумани бўлинмаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда олиб борилаётган кенг қамровли тадбирлар навқирон авлод вакилларида китобхонлик маданиятини шакллантириб, юксалтиришга замин яратмоқда. Туман марказидаги “Galaxy park” ҳудудида жойлашган тамаддихоналардан бирида “book-cafe” ва бепул “WI-FI” маскани жорий қилингани ҳам юқоридаги фикримизни қувватлайди.

Тадбиркор Сардорбек Раҳимов аҳолини, жумладан, ёшларни китоб мутолаасига кенг жалб қилиш, хизмат кўрсатишнинг янги шаклларига ўтиш, ахборот етказиш сифатини яхшилаш мақсадида ушбу ташаббусга бош қўшди.

- Бу ерда 100 га яқин бадиий китобларни олиб ўқиш ва электрон нусхаларини бепул юклаб олиш имконияти яратилди. Ишонамизки, ушбу зиё маскани ҳам китобхонларнинг қадрдон масканига айланади, - дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Исломжон Аҳмедов.

Аввалроқ, туман маҳаллаларида 40 та “Зиё дўкони”, 14 та “book-cafe” ҳамда 20 дан ортиқ манзилда бепул “WI-FI” ҳудудлари фаолият юритаётгани, улардан 10 мингга яқин китобнинг асл ва электрон кўринишини олиб ўқиш мумкинлиги ҳақида маълумот берилган эди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.