Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда жорий йилда 68 км масофадаги ички йўллар обод бўлди. Бу – ўтган йилга нисбатан 3 км кўп
2022-11-28 14:58:21 293
Бағдод туманида жорий йилда турли манбалар ҳисобидан 68 минг 135 метр масофадаги ички хўжалик йўлларида асфальтлаш, шағаллаш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу – ўтган 2021 йилдагига нисбатан 3 километр ортиқ, дея маълум қилмоқда туман ободонлаштириш бошқармасининг ички йўллар бўйича муҳандиси Собиржон Жабборов.
Таъкидланишича, 2021 йилда мавжуд ички йўлларнинг 45 минг 998 метрлик қисми асфальтлаштирилган, 9 минг 415 метр масофадаги асфальт қомламали йўллар таъмирланган ва 10 минг 735 метр масофадаги тупроқ қатламли ички йўллар шағаллаштирилган (жами – 65 минг 148 метр).
Жорий йилда эса, 33 минг 842 метр масофадаги ички йўллар асфальтланиб, 10 минг 550 метр масофада бетон қопламали йўллар барпо қилинди ва яна 23 минг 743 метр масофадаги йўлларга шағал ётқизилди (жами – 68 минг 135 метр).
Маълумот учун: Бағдод туманида жами ички хўжалик йўллари узунлиги 957 минг 994 метр бўлиб, бунинг 390 минг 233 метри асфальт қопламали, 388 минг 3 метри шағаллашган, 179 минг 758 метри эса тупроқ қатламли йўл ҳисобланади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.