Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси сўнгги 2 йилда 12 фоизга ошди
2022-11-29 16:00:21 270
Бағдод туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йил якунига қадар барча манбалар ҳисобидан 27 та тик қудуқ қазилиб, 77,8 километр масофада янги тармоқлар тортилди. Шунингдек, 11 та сув минораси ўрнатилди ва 3 та сув сақлаш иншооти барпо қилиниши натижасида, аҳолининг ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 78,9 фоизга етди.
“Фарғона сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг туман бўлими бошлиғи Зафаржон Усмоновнинг маълум қилишича, жорий йилда амалга оширилган ишлар ўтган 2021 йилдагига қиёсланса, мазкур йўналишда сезиларли ўзгаришлар бўлганини кўриш мумкин. Чунончи, ўтган йили барча манбалар ҳисобидан 6 та тик қудуқ қазилиб, 52 километр масофада янги тармоқ тортилган, 5 дона сув минораси ўрнатилган ва аҳолининг ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 72,7 фоизни ташкил этган эди.
Эътиборлиси, 2022 йилда қарийб 7 минг 200 дан зиёд хонадонга илк бора обиҳаёт кириб борди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.