Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 120 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг 3-сектор раҳбари билан бирга ўтказган навбатдаги қабулида 50 та мурожаат кўриб чиқилди

×

 2022-11-29 16:02:16    231

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов 3-сектор раҳбари – туман ички ишлар бўлими бошлиғи Фахриддин Хайитов билан бирга фуқаролар учун навбатдаги қабулни ўтказди. Қабул давомида жами 50 та мурожаат кўриб чиқилди. Жумладан:

саломатликни тиклаш учун моддий ёрдам масаласида – 6 та;

уй-жой масаласида – 8 та;

ишга жойлашиш ва бандликни таъминлаш масаласида – 3 та;

ички хўжалик йўлларини таъмирлаш масаласида – 6 та;

моддий ёрдам ва озиқ-овқат билан таъминлаш масаласида – 5 та;

бошқа масалаларда – 22 та.

Барча мурожаатларнинг ижросини белгиланган муддатларда таъминлаш ва қонуний ҳал этиш учун тегишли масъуллар бириктирилиб, шахсий назоратга олинди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.