Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар қўллаб-қувватланмоқда: Чўлюнусда мотоарра, Олчинда эса тикув машинаси берилди

×

 2022-11-30 14:52:13    283

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган оилалар фарзандларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлиги ва доимий даромадга эга бўлишларини таъминлашга алоҳида устувор вазифа сифатида қаралмоқда. 

Туманнинг "Чўлюнус" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Луқмонжон Иномжоновнинг ижтимоий ҳолати тўлиқ ўрганилгач, "Ёшлар дафтари"га киритилган эди. У масъуллар билан суҳбат асносида ўзи учун мотоарра ажратиб берилишини сўраган эди. Куни кеча Луқмонжонга Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги томонидан субсидия тариқасида ажратилган мотоарра топширилди. 

"Ёшлар дафтари"да рўйхатга олинган яна бир фуқаро - "Олчин" маҳалласида яшовчи Сўғдиёна Умаралиева эса тикув машинаси сўраган эди. Ёшлар агентлигининг туман бўлими томонидан унинг ҳам мурожаати ижобий ҳал этилди. 
Муайян даромад манбаига эга бўлган ёшлар ва уларнинг яқинлари ўзларига кўрсатилаётган давомли эътибор учун туман ҳокимлиги, сектор раҳбари ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарларига самимий миннатдорлик билдирдилар. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.