Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдоддаги 3 та мактабга қуёш электр панеллари ўрнатилди
2022-11-30 14:55:08 286
Бағдод тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 9-, 14- ва 33-умумий ўрта таълим мактабларига ҳар соатда 5 кВт электр энергияси ишлаб чиқарувчи 10 тадан қуёш электр панеллари ўрнатилди. Бунинг учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 207 млн. 500 минг сўм йўналтирилган.
Бўлим бош ҳисобчиси Зокиржон Раҳматуллаевнинг маълум қилишича, битта таълим муассасаси бир ой мобайнида истеъмол қилинган электр энергияси учун ўртача 275 минг сўм сарф қилади. Бу эса йил давомида 3,3 млн. сўмни ташкил этади.
- 2022 йил 10 июнь куни Президентимиз раҳбарлигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида, жорий йил якунига қадар Халқ таълими вазирлиги, тегишли ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар олдига Ўзбекистондаги 1000 та умумтаълим мактаби биноларида қуёш электр панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш вазифаси қўйилган эди. Шунга биноан, туманимизда ҳам бу борада амалий ишлар бошланган. Ҳисоб-китобларимиз, ўрнатилган қуёш панеллари электр энергияси учун йиллик сарфланаётган маблағларнинг 50 фоизини тежаб қолиш имконини беришини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ҳар учала мактабга 6 донадан ёритиш чироқлари ҳам ўрнатилди, - дейди З.Раҳматуллаев.
Масъулнинг таъкидлашича, мазкур йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилиб, келгуси йилнинг 1-чорагида 53-, 54- ва 57-умумий ўрта таълим мактабларига қуёш электр панелларини ўрнатиш режаланган.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.