Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Инсон қадри учун”: ёши улуғ онахонга алоҳида эътибор кўрсатилди

×

 2022-12-01 16:39:43    288

PDF yuklash
Chop etish


Яқинда 91 ёшни қарши оладиган Зиябу момо Атабоева бетоблиги сабабли ҳозирда алоҳида меҳр-эътиборга муҳтож. Яқинлари томонидан қилинган мурожаатга асосан онахонга ногиронлик аравачаси топширилди. 

Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Тўлқиной Тожиева ва бошқа масъуллар беморнинг ҳолидан хабар олишиб, Зиябу момонинг тезроқ оёққа туриши ва яна узоқ йиллар давомида фарзандларига бош бўлиб юришига тилак билдирдилар.

-  Маҳалламизда 33 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар мавжуд. Улар ҳам доимий эътиборимизда: ногиронлиги бўлган кекса ёшдаги фуқароларимиз учун алоҳида тиббиёт ходимлари бириктирилган. Қолаверса, яқинлашиб келаётган 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан уларни тўкин дастурхон атрофида жамлаб, совға-саломлар улашишни режалаганмиз, - дейди маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Актамжон Тўйчиев.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.