Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда “Инсон қадри учун” шиори остида байрам дастури ташкил этилди
2022-12-02 17:25:21 283
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Бағдод тумани ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ногиронлиги бўлган фуқаролар учун “Инсон қадри учун” шиори остида байрам дастури ташкилланди.
Ҳар йили бу куннинг кенг нишонланиши мамлакатимизда инсон қадрини янада юксалтириш учун олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол намунасидир. Бинобарин, юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади. Ушбу кунни нишонлашдан асосий мақсадлардан бири, ислоҳотларда ногиронлар бошқалар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини таъминлашдан иборатдир.
Бугунги тадбирда ҳам ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига имкониятлар яратиш, бу борада давлатимиз томонидан ногиронларга кўрсатилаётган ғамхўрлик тўғрисида туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ҳамда сектор раҳбарлари сўз юритдилар.
Якунда, тадбир иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди. Санъат усталари ижросидаги маданий дастур барчага хуш кайфият бағишлади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.