Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қароқчитол - ҳар жиҳатдан намунали ва илғор ҳудудга айланади

×

 2023-01-12 16:28:45    246

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов “Қароқчитол” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди; ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисининг ўтган муддат давомидаги фаолиятини таҳлил қилди; маҳалланинг “ўсув нуқталари”ни белгилаб берди. Шунингдек, ҳудуд инфратузилмасини тубдан яхшилаш бўйича таклифлар кўриб чиқилиб, мавжуд муаммолар тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди.

Туман ҳокими, одамларнинг турмуш фаровонлигига эришиш, бу орқали жамиятда ўзгариш ясашнинг дастлабки қадами маҳалла иқтисодиётини кўтариш эканини алоҳида урғулади. Бунинг учун аҳоли, хусусан, ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, “Ҳар бир оила – тадбиркор” ҳамда бошқа шу каби ижтимоий дастурлар асосида уларга зарур-шароитлар яратиб бериш бўйича масъулларга зарур кўрсатмалар берди.

Туман ҳокими маҳалладаги ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Жумладан, 12-умумий ўрта таълим мактаби, 46-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти "Қароқчитол" маданият уйи ва 10-сонли оилавий поликлиникада бўлиб, кунлик ишлар таҳлилини ўтказди.

Қароқчитолни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жумладан, ҳудудда ичимлик сув таъминотини 100 фоизлик кўрсаткичга етказиш, мавжуд ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, асфальт ва бетон қопламали йўлларни қуриш, электр таъминотидаги муаммоларни бартараф қилиш, суғориш тармоқларини яхшилаш, "Яшил макон" умуммиллий ҳаракатига мувофиқ манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш ҳамда янги кўкаламзорлар ташкил этиш, ёшлар учун спорт майдончалари қуриш, китобхонлик маданиятини ошириш, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларида аниқланган камчиликларни ижобий ҳал этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.