Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдод тумани ҳокими Ю.Хусаиновнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги
2023-01-13 15:37:25 254
Қадрли юртдошлар!
Сизларни мамлакатимиз ҳаётидаги ғоят муҳим ва қутлуғ воқеа – Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 31 йиллиги билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиш менга катта мамнуният бағишлайди.
Барчамизга маълумки, мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев бошчилигида замонавий қурол-яроғ ва техника билан ҳар томонлама яхши таъминланган, ҳаракатчан, юксак талаб ва стандартларга жавоб берадиган, миллий чегараларимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини самарали ва ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган Миллий Армияни шакллантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Бу борада Қуролли Кучларни тезкор-стратегик бошқаришнинг замонавий ва самарали тизимини яратишга, қўшин турларининг ўзаро келишиб ҳаракат қилишини такомиллаштиришга, уларни замонавий техника ва қурол-яроғлар билан таъминлашга, жанговар ва ўқув тайёргарликнинг маъно-мазмунини ўзгартиришга, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни тубдан яхшилашга устувор вазифа сифатида қаралмоқда.
“Global Firepower” халқаро ташкилоти томонидан куни кеча 2023 йил учун эълон қилинган янги рейтингда Ўзбекистон армияси дунёдаги энг кучли 145 та давлатлар армиялари ичида 62-ўринни, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллагани барчамизнинг қалбимизга сўнмас ғурур ва ифтихор бағишлайди.
Ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Фурсати келганида, ғурур ва ифтихор билан айрим рақамларни эътиборингизга хавола қилмоқчиман. Бугунги кунда 135 нафар бағдодлик мард ва жасур йигитлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган бўлса, яна 400 нафар ҳарбий хизматчи шартнома асосида ўз бурчини шараф билан адо этмоқда. Шунингдек, ҳар ойда 34 нафар йигитларимиз сафарбарлик чақирув резервига жалб қилинмоқда. 70 нафардан зиёд фахрий ҳарбий хизматчилар, 42 нафар Чернобиль фожиасини бартараф этишда қатнашганлар, 387 нафар Афғон уруши қатнашчилари, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида хизмат мажбуриятини бажариш вақтида яраланган 1 нафар фахрий ҳарбий хизматчи ҳамда Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси бўлган 1 нафар пиру-бадавлат отахонимиз бугунги тинч ва осойишта замонда, давлатимиз ва жамиятимизнинг чексиз ҳурмат-эҳтироми оғушида яшаб келмоқдалар.
Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳарбийларни, уларнинг оила аъзоларини, қолаверса, сиз азизларни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги билан қизғин муборакбод этаман. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, катта ютуқлар, Ватанимизга садоқат билан хизмат қилиш йўлида куч-ғайрат тилайман. Янги – 2023 йилда ҳам барчамизга тинчлик-омонлик, бахт ва омад, қут-барака ёр бўлсин!