Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хизмат чоғида бир оёғимдан ажралдим, аммо бундан афсусланмайман, аксинча ғурурланаман, - дейди Илёсжон Йигиталиев

×

 2023-01-16 18:27:12    266

PDF yuklash
Chop etish


3000 йил, август ойи. Юртимизда мустақилликнинг 9 йиллигига тайёргарлик кўрилаётган кунлар. Кутилмаганда, республикамизнинг жанубий сарҳади – Сурхондарёнинг Сариосиё ва Узун туманлари орқали бир гуруҳ жангарилар қуролли ҳужум уюштирди. Тўғри, жангарилар йўқ қилинди. Бироқ, кўплаб ўзбек ўғлонлари – ўн гулидан бир гули очилмаган йигитларимиз шаҳид кетдилар, кўплаб йигитлар бир умрга майиб-мажруҳ бўлиб қолдилар. Улар орасида Илёсжон Йигиталиев ҳам бор.

Самарқанд қишлоғидаги 5-мактабни тамомлаган Илёсбек 1998 йилда армия хизматига чақирилди. Бир йиллик муддатли хизмат ниҳоясига еткач, ўз хоҳиши билан шартнома асосида хизматни махсус батальонда давом эттира бошлади. 
- Янглишмасам, 2000 йилнинг 1 август куни эди. Тунда махсус тревога орқали бутун батальон оёққа турғазилди, - дея эслайди Илёсжон. – Маълум бўлишича, бир гуруҳ жангарилар чегарани бузиб ўтишган экан. Воқеа жойига етиб борганимизда “тақур-туқур” отишмалар бошланиб кетди. Шу отишмаларнинг бирида ўнг оёғимдан қаттиқ яраландим. Яқин бир йил госпиталда ётдим. Даволанишлар натижа бермагач, оёғимни кесиб ташлашди. Уйдан икки оёқда чиқиб кетиб, бир оёқда кириб келиш осонмас экан. Аввалига тушкунликка тушдим. Бироқ, ота онамнинг, яқинларим, дўстларимнинг далдалари ва албатта, Ватан ҳисси яшашга, ҳаётга бўлган ишончимни, муҳаббатимни оширди. Гарчи бир оёғимдан ажралган бўлсам-да, бундан асло афсусланмайман, аксинча ғурурланаман. Бизни улғайтирган, тарбиялаган юрт учун ҳар қанча хизмат қилсак, арзийди.

Илёсжон бир оёғидан ажралган пайтида навқирон 22 ёшда эди. Орадан йиллар ўтди. Бугун мўъжазгина оиланинг соҳиби. Ҳар қадамда унга далда ва меҳр берувчи рафиқаси, фарзандлари бор. Бировдан кам жойи йўқ. Ҳокимлик, мудофаа ишлари бўлими ва бошқа мутасадди идоралар унинг ҳолидан тез-тез хабар олиб туришади. 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунида ҳам улар Илёсжоннинг хонадонига ташриф буюришиб, байрам билан табриклашди, совға-саломлар топширишди. 

- Биз жангчи фахрийларга кўрсатилаётган доимий эътибор учун давлатимизга, муҳтарам Юртбошимизга катта раҳмат. Камтарона хизматим муносиб рағбатлантирилаётганидан чексиз миннатдорман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, - дейди Илёсжон.

Албатта, Илёсжон Йигиталиев гарчи тақдир тақозоси билан бир оёғидан ажралган бўлса-да, бугунги ҳаётидан мамнун. Чунки, бу ёруғ дунёда тирикликнинг ўзи катта бахт! Ён-атрофдагиларнинг меҳр-муҳаббатини қозониб яшаш – саодат!

Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов фахрий ҳарбий хизматчи билан дилдан суҳбатлашиб, унга соғлик-саломатлик, мазмунли умр ва бахт-саодат тилади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.