Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Кўклам соғинчи: Бағдодда сумалак сотиляпти
2023-01-24 16:33:20 291
Қишнинг аёзли кунларидан димиққанлар учун яхши хабар: бағдодлик тадбиркор Музаффар Маткаримов сумалак савдосини бошлади.
- Онам уйда тайёрлаб беришяпти, мен сотяпман, - дейди Музаффар. - Тунов куни бир қозон сумалак олиб чиққандим, таломон бўлиб кетди. Одамлар баҳорни соғинганларини шундан билдим. Мана, бугун ҳам битта қозонда сумалак тайёрлаб, харидорларга таклиф қиляпман. Биров ярим, бошқа биров 1 литр сотиб оляпти.
Музаффарнинг айтишича, онаси 66 ёшда ва қарийб 15 йилдан буён қиш чилласидан сумалак тайёрлашни бошлайди.
Айтмоқчи, 0,5 ва 1 литр ҳажмли бир марталик идишларда сотилаётган маҳсулотнинг нархи - 30 минг сўм (1 л).
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.