Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 128 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллаларга бепул китоблар тўплами тарқатилди

×

 2023-02-01 15:50:04    261

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида аҳоли, жумладан, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни китобхонлик ва китоб мутолаасига кенг жалб этиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларидаги “Зиё” масканлари учун китоблар тўплами тарқатилди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти бошқаруви томонидан амалга оширилаётган “Ҳар бир маҳаллага бепул китоб” акцияси доирасида, туманда мавжуд маҳаллаларга 17 номдаги жами 918 дона бадиий китоб топширилди.

Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган мазкур акцияда ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган, таълим-тарбияга оид китоблар, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари бепул етказиб берилмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.