Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жорий куз-қиш мавсуми аввалидан бугунга қадар электр таъминоти билан боғлиқ 1 мингдан зиёд мурожаат ижобий ҳал қилинди

×

 2023-02-03 17:20:57    283

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсуми аввалидан бугунги кунга қадар (3 февраль) жисмоний ва юридик шахслардан электр таъминотида юзага келган муаммолар бўйича 1 минг 57 та мурожаат келиб тушган. Туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Давлатжон Собиров шу ҳақда маълум қилар экан, мазкур мурожаатларнинг барчаси тезкор чиқиш бригадалари томонидан тўлиқ бартараф этилганини таъкидлайди.

- Мурожаатлар асосан айрим транформатор пунктларининг зўриқиб ишлаши, юкламанинг кўплиги оқибатида куйиш ва бошқа турдаги шикастланишлар юзасидан бўлмоқда, - дейди Д.Собиров. - Шу кунгача 32 та трансформаторда шундай ҳолат кузатилди ва тезкор чиқиш бригадаларимиз ушбу ТПларда таъмирлаш ҳамда қувватни ошириш ишларини олиб боришди. Натижада, 12 мингдан зиёд аҳоли хонадонлари ва 107 та тадбиркорлик субъектида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар ижобий ҳал қилинди. 

Корхона раҳбарининг қўшимча қилишича, тезкор чиқиш бригадалари ходимларининг фавқулодда ҳолатлар, жумладан, ёнғин ва аварияли ўчиш юзага келганида ҳаракатланиш кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.