Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда 778 гектар экин майдони фуқароларга ажратиб берилади
2023-02-03 17:22:24 280
Бағдод туманида қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтиришга долзарб масала сифатида қаралмоқда. Бинобарин, жорий йилда тумандаги 114 та фермер хўжалиги тасарруфидаги ерлардан 778 гектарлик қисми деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун аҳолига таклиф этилмоқда.
Туман ҳокимлигининг Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Ғайратжон Эшонхоновнинг билдиришича, ажратилаётган ер участкаларининг ҳар бири 15 дан 40 сотихгача бўлиб, ҳозирга қадар 381,3 гектар майдон 1 минг 715 та лотга ажратилган ҳолда, электрон аукцион савдоларига қўйилган. Умуман олганда, бу йил янги деҳқон хўжаликлари ташкил этиш орқали 7 минг нафардан зиёд фуқаронинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Маълумот учун: ўтган 2022 йилда туманда 377 гектар экин майдони 2 минг 860 нафар фуқарога ижарага берилган.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.