Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мурувватда 650 та хонадонга илк бор обиҳаёт кириб боради

×

 2023-02-08 17:16:50    324

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг "Мурувват" маҳалла фуқаролар йиғинида 650 та хонадон мавжуд ва уларнинг ҳеч бирига шу вақтга қадар ичимлик суви тармоқлари кириб бормаган эди. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли Қарорига мувофиқ, айни кунларда ҳудудни ичимлик суви билан таъминлаш бўйича қизғин жараёнлар давом этмоқда. Бунинг учун давлат умумғазнасидан 3 млрд. 535,8 млн. сўм маблағ ажратилган.

- 3,5 миллиард сўм-а, қачон бунақа бўпти?! Қачон битта қишлоқ учун шунча пул ажратибди давлат?! 67 ёшга кириб, биринчи марта шунга гувоҳ бўлдим. Нафақат гувоҳ, шу ислоҳотларда иштирокчиям бўп турибман. Бундан фахрланаман ва аҳолимизни қийнаб келаётган энг катта муаммо ҳал бўлаётганидан юрагим "ўйнаб" кетяпти, - дейди дилидаги кечинмалари билан ўртоқлашиб маҳалла раиси Ўктамжон ака Ғаниев.

Раиснинг айтишича, лойиҳада ҳудуддаги Кенагас, Ҳалоскор, Афросиёб ва Кўркам водий кўчалари бўйлаб 6 километр тармоқ тортиш, 2 та сув қудуғи қазиш ва 2 та сув минораси ўрнатиш кўзда тутилган. Лойиҳада белгиланган ишлар тўлиқ якунлангач, одамларнинг 5 чақирим наридан челаклаб сув ташишларига барҳам берилади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.