Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
10 февраль ҳолатига кўра, "Очиқ бюджет" ахборот порталига Бағдод туманидан 61 та лойиҳа таклифи киритилди
2023-02-11 16:54:52 280
"Ташаббусли бюджет" жараёнининг жорий йилдаги 1-мавсумига старт берилган 6 февраль кунидан буён "Очиқ бюджет" порталига Бағдод туманидан 63 млрд. 153 млн. сўмлик 61 та лойиҳа киритилди. Мазкур лойиҳаларнинг 14 таси - 1-сектор ҳудудига, 14 таси - 2-сектор ҳудудига, 21 таси - 3-сектор ҳудудига, қолган 12 таси 4-сектор ҳудудига тўғри келмоқда.
Таҳлилларга кўра, лойиҳаларнинг
????5 таси (умумий қиймати - 5 млрд. 580 млн. сўм) электр таъминоти;
????7 таси (умумий қиймати - 8 млрд. 180 млн. сўм) ичимлик сув таъминоти;
????22 таси (умумий қиймати - 24 млрд. 293 млн. сўм) ички йўлларни асфальтлаш;
????4 таси (умумий қиймати - 4 млрд. 600 млн. сўм) табиий газ таъминотини яхшилаш;
????11 таси (умумий қиймати - 12 млрд. 300 млн. сўм) умумий ўрта таълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш ва янги ўқув жиҳозларини харид қилиш;
????1 таси (қиймати - 900 млн. сўм) давлат мактабгача таълим ташкилотида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш;
????2 таси (умумий қиймати - 2 млрд. 200 млн. сўм) тиббиёт муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш;
????9 таси (умумий қиймати - 9 млрд. 100 млн. сўм) бошқа муаммоларни ҳал этишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, таклиф киритиш 6 февралдан 25 февралга қадар давом этади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.